Жорий йилнинг 15 декабрь куни Баку шахрида “Made ın Uzbekıstan” кўргазмаси иш бошлади. Унда 80дан ортиқ мамлакатимиз компаниялари иштирок этишмоқда. Бу кўргазмадан кўзланган мақсад мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган махсулотларни – Озарбайжон бизнес вакилларига таништириш, савдо иқтисодий шартномалар имзолаш.
Кўргазмада “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва корхона вакиллари хам қатнашишмоқда. Жумладан:
- Қува Текстиль
- Ни Холдинг Хом Текстиль
- Дива Текстиль
- Констант Традинг
- Нил Гранит
- Делта Румино
- Маржан Инвестиент Групп
ва бошқалар.
Эслатиб ўтамиз “Made ın Uzbekıstan” жорий йилнинг 17 декабрига қадар давом этади.