You are currently viewing “18 – Халқаро Истанбул ип-калава кўргазмаси” давом этмоқда.
istanbul yarn fair 2022

“18 – Халқаро Истанбул ип-калава кўргазмаси” давом этмоқда.

  • Post author:
  • Post category:Новости

Жорий йилнинг 25-февраль куни “Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси қошидаги “Тўқимачилик маҳсулотлари ва рекламаси агентлиги” раҳбарияти ҳамда “LASIAD” (Туркия саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси) вакиллари иштирокида кенг кўламли савдо-иқтисодий масалаларга доир музокаралар олиб борилди.

istanbul yarn fair 2022
istanbul yarn fair 2022

Учрашув давомида турк тўқимачилик саноатининг хамкор ўзбек тадбиркорлари учун янги ташкил этилган бозорларга янада кенг йўл очиши ва Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг янги интеграллашган ва саноатлараро шериклик бўйича ҳамкорлик ўрнатилишига келишиб олинди.

LASIAD – Туркия саноатчилар ва ишбилармонлар Уюшмаси

Маълумот учун: LASIAD – Туркия саноатчилар ва ишбилармонлар Уюшмаси бўлиб, 1997 йилда тўқимачилик ва тайёр кийим йўналишининг етакчи тадбиркорлари томонидан ташкил этилган. Барча ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидан аъзоларни ўз ичига олган LASIAD минтақага ташриф буюрувчилар учун тўлиқ маълумот маркази бўлиб, минтақадан харид қилишни хоҳловчиларни ишлаб чиқарувчилар ва улар қидираётган маҳсулот гуруҳи билан таништириш орқали ҳамкорлик имкониятларини яратади.