You are currently viewing “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси”да иштирок этмоқда
Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси”да иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз фаолиятини бошлади. Ярмаркада “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳам иштирок этмоқда ҳамда уюшма таркибидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

“Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси”нинг биринчи кунида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўргазмалари ва ишлаб чиқариш лойиҳа таклифлари ва саноат кооперациясини янада ривожлантириш мақсадида тақдимотлар намойиш этилди.

Шунингдек, кўргазмада намойиш этилган ва импорт қилинаётган маҳсулотлар намуналарини тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштириш бўйича B2B шаклида музокаралар олиб бориш ва ҳамкорлик битимлари тузиш жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Электрон кооперация портали мутахассислари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.

“Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси” жорий йилнинг 18 декабрига қадар давом этади.

TPMA Матбуот хизмати

Добавить комментарий