Жорий йилнинг 11-январь куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси биносида Уюшма ва “Тўқимачилик маҳсулотлари реклама ва маркетинги агентлиги” ходимлари билан Мисрнинг “Оctagon for Textile Industries” компанияси вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Маълумот учун:
Октагон Тўқимачилик Саноати (ОТИ) 1990- йилда тўқимачилик савдо компанияси сифатида ташкил этилган. ОТИ юқори сифатли текстурали нейлон, полестер ва бошқа кўп турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Асосий иш фаолияти эркаклар, аёллар кийими ва ички кийимини ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, бунга қадар ушбу маҳсулот хомашёси бўлган ип-калавани асосан Ҳиндистон ва Покистон давлатларидан харид қилган.
Агентлик ходимлари томонидан мисрлик хамкор мехмонлар учун ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари миллий брендларидан намуна сифатида “Uztex Group” корхонасига махсус тур уюштирилди. Музокаралар чоғида мисрлик тадбиркорлар томонидан ҳозирги пайтда дунёда, хусусан, араб давлатларида ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига талаб ортаётгани таъкидланди. Шунингдек, ўзбек пахтасини сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу қаторда, меҳмонларга уюшма вакиллари томонидан Хукумат томонидан тўқимачилик саноатига қилинаётган эътибор, инвестиция салоҳияти ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил ёритиб берилди.
Музокаралар сўнггида, Миср давлатига Ўзбекистон корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидини ошириш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилганлигини таъкидлаб, келажакда иккиёқламавий ҳамкорликни янада ривожланишига юксак ишонч билдирилди.